Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинага жавоб зарбаларимиз мутлақо табиий — Лавров

Ҳакан Фидан: Туркия Украина бўйича музокараларни қабул қилишга тайёр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россиянинг Украина ҳудудидаги ҳарбий нишонларга жавоб зарбалари Киевнинг Россия Федерацияси фуқаролик инфратузилмасига уюштирган ҳужумларидан кейин табиий. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Сиз айтган жавоб зарбаларимиз бу вазиятда мутлақо табиий. Жиноятчи жазоланиши керак ва сизни ишонтириб айтаманки, (Владимир - таҳр.) Зеленский ва унинг хунтаси нима учун жазо олганини жуда яхши билишади, худди улар ҳам бизнинг зарбаларимиз улардан фарқли ўлароқ, фақат ҳарбий объектларга ва Украина Қуролли кучлари томонидан фойдаланилаётган объектларга берилганини жуда яхши билишади", деди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, Европалик "лочинлар" урушни давом эттириш учун кучлари етмаслигини тушунишади, улар АҚШ уларга "қўл силтаб" қўйишидан қўрқишади.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп бу унинг уруши эмаслигини, Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар давом этишидан манфаатдор эканини айтган. Бу уларнинг Россия президенти Владимир Путин билан биргаликдаги ташаббуси эди, дея таъкидлади Лавров.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фиданнинг сўзлларига кўра, унинг мамлакати ҳар доим Украина бўйича музокараларни қабул қилишга тайёр, у буни минтақа учун миссия деб билади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Украина дрон ҳужумига жавобан фақат ҳарбий объект ва корхоналарига зарба бермоқда