Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украина дрон ҳужумига жавобан фақат ҳарбий объект ва корхоналарига зарба бермоқда

Россия Мудофаа вазирлиги: Украина дронларининг Россия ҳудудларига ҳужумлари натижасида тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар жабрланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Украинанинг дронлар ёрдамида Россия ҳудудларига оммавий ҳужумларига жавобан Россия армияси фақат Украина ҳарбий-саноат комплексининг ҳарбий объектлари ва корхоналарига зарба бермоқда, дея хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Россия Федерацияси ташаббуси билан Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича тўғридан-тўғри Россия-Украина мулоқоти қайта тикланди. Шу билан бирга, Киев режими Европанинг айрим давлатлари кўмагида музокаралар жараёнини бузишга қаратилган бир қатор провокацион қадамларни қўйди.

“Жорий йилнинг 20 майидан бошлаб Киев режими Россия Федерацияси ҳудудидаги фуқаролик объектларига учувчисиз учиш аппаратлари ва Ғарбда ишлаб чиқарилган реактив снарядлардан фойдаланган ҳолда ҳужумлар сонини бир неча баробарга оширди. 20 май куни Москва вақти билан соат 20:00 дан 27 май куни соат 08:00 гача ҳаво ҳужумидан мудофаа навбатчи кучлари томонидан 2 331 та зарба берувчи учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди ва тутиб олинди, шу жумладан, махсус ҳарбий операция ҳудудидан ташқарида - 1 465 та”, — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Украина дронларининг Россия ҳудудларига ҳужумлари натижасида тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар жабрланди.

“Киев режимининг хатти-ҳаракатларига жавобан Россия Федерацияси Қуролли кучлари ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги юқори аниқликдаги қуроллар билан шунингдек, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари билан - фақат Украина ҳарбий-саноат комплекси объектлари ва корхоналарига зарбалар берди”, — дея аниқлик киритилган хабарда

Шунингдек, 20 май куни Житомир вилоятидаги Озерное аэродромининг инфратузилма объектлари, Днепропетровск вилоятидаги ўқ-дорилар, ҳарбий-техник мулк ва ёқилғи-мойлаш материаллари омборлари гуруҳ зарбаси билан зарар кўрди.
21 май куни Украина Қуролли кучлари механизациялашган бригадасининг Суми вилоятидаги вақтинчалик жойлашув пункти ва ракета-артиллерия қуроллари омбори, шунингдек, ДХРнинг Святогорск аҳоли пункти яқинидаги хорижий ёлланма аскарларнинг вақтинчалик жойлашув пункти ва Харков вилоятидаги "Харьков" оператив-тактик гуруҳининг ўқ-дорилар омборига зарба берилди.
22 май куни Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украинанинг мудофаа саноати корхонаси (Павлоград кимё заводи, Днепропетровск вилояти), самолётларни таъмирлаш цехи, Кривой Рог ва Николаев вилоятларидаги ҳарбий аэродром инфратузилмаси объектлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа радиолокацион станциялари, Харьков вилоятидаги хорижий ёлланма аскарларни вақтинчалик жойлаштириш пунктига юқори аниқликдаги қуроллар билан зарбалар берди.
"Искандер-М" билан Днепропетровск вилояти Оржоникидзе аҳоли пункти ҳудудида "AN/MPQ -65" кўп функцияли радиолокацион станцияси, "Patriot" зенит ракета мажмуасининг жанговар бошқарув машинаси ва иккита учириш мосламаси йўқ қилинди.
23 май куни Одесса портидаги ҳарбий мол-мулк ва ўқ-дорилар юк тушириш жойи ва контейнерлар омборига юқори аниқликдаги ер усти қуроллари билан гуруҳли ракета ҳужуми уюштирилди.
“Зарба натижасида экипажсиз катерлар, учувчисиз учиш аппаратлари учун бутловчи қисмлар, шунингдек, ўқ-дорилар бўлган 100 га яқин контейнер йўқ қилинган”, — дейилган хабарда.
Запорожье вилоятидаги Кисличеватая аэродромида, шунингдек, Кировоград вилоятидаги Канатово аэродромида инфратузилма объектлари ва зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларини тайёрлаш жойлари, Харьков вилоятидаги "Волчанск" тактик гуруҳининг ўқ-дори омборлари яксон қилинди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 1177 та дронини йўқ қилди