ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. "Мода ҳамдўстлиги" халқаро форумига рўйхатдан ўтиш бошланди.
Бу йил форум 17-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтади ва МДҲ ва бошқа давлатларнинг енгил саноат ва ижодий саноат вакилларини бирлаштиради.
Форумнинг ишбилармонлик дастури архитектураси лойиҳаси 6 та тематик трекни ўз ичига олади. Асосий дастур арафасида мода ва дизайн соҳасидаги ёш мутахассисларнинг касбий ривожланишига қаратилган "Ёшлар куни" ҳам ўтказилади.
Лойиҳа миллий брендларни жойлаштириш ва илгари суриш, қонунчилик даражасида ва ҳаётда енгил саноатнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш воситаларини такомиллаштириш масалаларига қаратилган.
"Мода ҳамдўстлиги" форуми 2022 йилдан буён ўтказилмоқда. Ўтган йили унда Россиянинг 60 та ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардан бир ярим мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Майдонда иккита ялпи мажлис, 23 та давра суҳбати ва иккита ишбилармонлик алоқалари биржаси ўтказилди. Ҳамдўстлик мамлакатларининг тармоқ бирлашмалари ва корхоналари ўртасида 18 та битим ва меморандумлар имзоланди.