Матбуот маркази

Анонс: Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун янги жарима баллари тизими қандай ишлайди?

Анжуманда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати бошлиғи Зоир Йўлдошев иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 28 май куни соат 16:00 да Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда 1 июндан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга туширилади. Ушбу янги тизим мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилайди ва ҳайдовчилар масъулиятини қандай оширади?
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати бошлиғи Зоир Йўлдошев маълумот беради.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Ўзбекистонда июндан йўл ҳаракати қоидабузарликлари жарима баллари асосида баҳоланади