Матбуот маркази

Анонс: Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилади

Анжуманга Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Александр Огородников таклиф этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 29 май соат 14:00 да Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси Александр Огородников иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Александр Огородников Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик борасида сўз юритади. Хусусан, Беларусь Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, туризм ва технологиялар соҳаларида қандай ҳамкорлик қилаётгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, саноат ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги муносабат ва келажакда ривожланиши кутилаётган йўналишлар кўриб чиқилади.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.