Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Агар имконият бўлса, таслим бўлишга ҳаракат қилинг” — украинлик асир

Асирга олинган аскар Украинада сафарбарлик қандай ўтаётганини айтиб берди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Украина ҳарбий бошқарув органлари ходимлари сафарбарлик учун гепатит билан касалланганларни ҳам "тутиб олишмоқда". Бу ҳақда асирга олинган Украина Қуролли кучлари аскари Виталий Суббота маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Асирнинг сўзларига кўра, улар ҳаммани кетма-кет ушламоқда. Улар орасида гепатит билан касалланганлар ҳам бор.

“Улар қўлга олишлари, кунлик режа қилишлари керак. Агар режа бажарилмаса, ўзи ҳам кетади. Хуллас, улар охирги пайтларда ҳаммани олиб кетишмоқда. Қиришмоқда, тамом”, — деди Суббота Россия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган видеода.

Виталий Субботани у дўконга кетаётганида ушлаб олишган. Автобусда етиб келган икки нафар ҳарбий хизматчи ва милиция ходими уни ярим соат давом этган тиббий кўрикдан ўтказиб, сўнг ҳарбий хизмат бўлимига олиб боришган.
"Ўша куни кечқурун улар мени машғулотларга юборишди... Ҳурматли сафдошлар, агар имконият бўлса, таслим бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳеч ким менга ҳеч нарса қилмади", — дея қўшимча қилди Суббота.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украиналик асир: ҳеч ким аскарнинг ҳаёти ҳақида қайғурмайди, ҳеч кимга керак эмасмиз