TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Венгрияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида 20 нафарга яқин ўзбекистонлик дзюдочи иштирок этади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Будапештда 13-20 июнь кунлари дзюдо бўйича яккалик ва аралаш жамоавий дастурдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
“83 та мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги спортчилар медаллар учун кураш олиб боради:
Эркаклар: -60 кг: Баҳром Ботуров, -66 кг: Замохшари Бекмуродов, -66 кг: Азизбек Ортиқов, -73 кг: Шаҳрам Аҳадов, -81 кг: Арслонбек Тожиев, -90 кг: Нурбек Муртазоев, -90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов, +100 кг: Алишер Юсупов, +100 кг: Музаффарбек Тўрабоев.
Аёллар: -48 кг: Ҳалима Қурбонова, -48 кг: Лазиза Ҳайдарова, -52 кг: Сўғдиёна Рафқатова, -52 кг: Муҳайё Аҳматова, -57 кг: Шукуржон Аминова, -63 кг: Маржона Нуруллоева, -70 кг: Хуршида Раззоқбердиева, -78 кг: Маржона Кўчимова, +78 кг: Ирисхон Қурбонбоева.