Миср компанияси Қорақалпоғистонда нефть маҳсулотларини сақлаш учун омбор қуради

Ҳамкорликда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш ва бамбук экинзорларини барпо қилиш ҳам режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Миср компанияси Қорақалпоғистонда нефть маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омбор қуради. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги делегация БААда рўйхатдан ўтган "Bell Energy" компанияси бошқаруви раиси, мисрлик тадбиркор Ҳайсам Ҳусайн билан музокаралар олиб борди.
Томонлар Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳияти, иқтисодий кўрсаткичлари, истиқболли халқаро лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишди.
Каракалпакстан привлекает инвестиции из Египта на сумму 660 миллионов долларов
“Ўтказилган мулоқотлар натижасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва "Bell Energy" компанияси ҳамда унинг бизнес ҳамкорлари ўртасида бир қатор англашув меморандумлари имзоланди”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги лойиҳалар амалга ошрилади:
нефть маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборларини барпо қилиш;
чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш;
биоэтанол ва авиация ёнилғиси учун хомашё ҳисобланган бамбук экинзорларини барпо қилиш;
болалар фаровонлигини таъминлаш.
Имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш мақсадида томонлар ҳар бир лойиҳанинг техник жиҳатлари ва молиявий масалаларини ишлаб чиқиш ва ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олишди.