Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинувининг иккинчи босқичи ўтказилди

Россия томони ташаббуси билан кенг кўламли асирлар алмашинуви давом этади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Яна 307 нафар россиялик ҳарбий Киев режими назорати остидаги ҳудуддан қайтарилди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“16 май куни Истанбулда эришилган Россия-Украина келишувларига мувофиқ, яна 307 нафар россиялик ҳарбий Киев режими назорати остидаги ҳудуддан қайтарилди”, — дейилади хабарда.
Бунинг эвазига асирга олинган 307 нафар Украина Қуролли кучлари жангарилари Украина томонига топширилди.
Қайтган аскарлар айни пайтда Беларусь ҳудудида бўлиб, уларга зарур психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Кейин улар Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитация учун Россияга олиб келинади.
Мудофаа вазирлигининг қўшимча қилишича, Россия томони ташаббуси билан кенг кўламли асирлар алмашинуви давом этади.
Алмашишнинг биринчи босқичи бир кун аввал бўлиб ўтди, 270 нафар ҳарбий хизматчи, шунингдек, Украина Қуролли кучлари томонидан асирга олинган Курск вилоятининг 120 нафар тинч аҳоли вакиллари Россияга қайтди. Бунинг эвазига, Украина қуролли кучларининг 270 нафар жангчиси ва 120 нафар тинч аҳолиси Украина томонига топширилди.
Россия ва Украина ўртасидаги уч йил ичида ўтказилган илк музокараларда 1000 га 1000 форматида маҳбуслар алмашиш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув бир ҳафта аввал Истанбулда Россия президенти Владимир Путин таклифи билан бўлиб ўтди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лавров Украина билан янги учрашувга тайёргарлик тафсилотлари ҳақида гапирди