Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёш?

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75 ёшдан ошди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 2024 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёшни ташкил этган.
Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:
1991 йилда – 66,4 ёш;
1995 йилда – 69,1 ёш;
2000 йилда – 70,8 ёш;
2005 йилда – 71,8 ёш;
2010 йилда – 73 ёш;
2015 йилда – 73,6 ёш;
2020 йилда – 73,4 ёш;
2024 йилда – 75,1 ёш.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.
Одамларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи ошмоқда — ЖССТ