Кўп ҳолатларда ҳайвонлар ва қушлар мусодара қилинади ёки ҳайвон эгаларининг ўзлари уларни ихтиёрий равишда ҳайвонот боғига топширади.
Қутқарилган ҳайвонлар орасида орангутан Цезарь, бўри Боня ва айиқ Зина каби ёқимтой ҳайвонлар бор.
Цезарь контрабандачилардан қутқарилган, Боняни итлардан қутқарган чўпонлар олиб келишган, Зина эса чақалоқлигида қўриқхоналардан бирида топилган, у онасисиз қолган, шунинг учун ўзи мустақил яшаб кетиши даргумон бўлган.
Мусодара қилинган икки ойлик Амур йўлбарси ўзини қандай ҳис қилмоқда, нега мусодара қилинган тимсоҳларнинг баъзилари ўлиб қолди? Булар ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида кўринг.