ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоаси 12-18 май кунлари Россиянинг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган "Дўстлик" кубоги ва “Олтин нарвон” халқаро мусобақаларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Сборная МЧС заняла почетное 3-место
© МЧС Узбекистана
Мусобақа 4 та шарт “Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш”, “100 метрга тўсиқлар оша югуриш”, “4х100 метрлик ёнғин ўчириш эстафетаси” ҳамда “Жанговар ёйилиш” турлари бўйича ўтказилди.
Эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Россия, 2-ўринни Беларусь ва 3-ўринни Ўзбекистон терма жамоалари эгаллади. Ўзбекистон қизлар жамоаси ҳам учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунига кўра, шахсий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 4 та бронза медалларини, шунингдек, 5 та кубокни қўлга киритишди.
Ушбу турнирда Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон ёнғин-қутқарув спорти бўйича терма жамоалари, шунингдек, Австрия, Камерун, Саудия Арабистон ҳамда Чехия давлатларининг вакиллари иштирок этишди.
Сборная МЧС заняла почетное 3-место
© МЧС Узбекистана