Тошкентдан Санкт-Петербургга парвозлар сони оширилади

"Uzbekistan Airways" 15 июндан бошлаб Тошкентдан Санкт-Петербургга парвозлар сонини оширади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Тошкентдан Санкт-Петербургга парвозлар сони оширилади, дея хабар берди "Uzbekistan Airways".

“Uzbekistan Airways" Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сонини оширмоқда. 15 июндан бошлаб ҳар якшанба куни қўшимча авиақатнов амалга оширилади”, — дейилади хабарда.

Авиақатнов жадвали:
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 18:40 да, Санкт-Петербургга етиб бориш соат 21:50 да;
Санкт-Петербургдан жўнаб кетиш соат 23:20 да, Тошкентга етиб келиш соат 06:10 да (эртаси кун).
Парвоз жадвали маҳаллий вақт бўйича кўрсатилган.
Россиянинг қайси авиакомпаниялари Ўзбекистонга учмоқда: йўналишлар ва нархлар