TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади, дея хабар берди Экология вазирлиги матбуот хизмати.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Хитой Фанлар академияси вице-президенти, профессор Хэ Хунпин билан учрашди.
Учрашувда барқарор ҳамкорлик ва қўшма илмий ва амалий ташаббусларни кенгайтириш ҳақида сўз борди.
Ҳамкорликда қуйидаги лойиҳалар борлиги маълум қилинди:
Арнасой, Кармана, Муборак, Қоракўл ва Нукус туманларида галофит ўсимликлар боғларини яратиш;
Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги агентлигига 1,4 тонна уруғ етказиб бериш;
ифлосланиш даражасини мониторинг қилиш учун рақамли тизимларни жорий этиш ва хитойлик мутахассисларнинг "Яшил макон" умуммиллий ташаббусини амалга оширишда.
“Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Хитой Фанлар академиясининг Синьцзян экология ва география институти (CAS XIEG) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
Меморандумга кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) негизида Марказий Осиё экология ва атроф-муҳитни ўрганиш илмий-тадқиқот маркази (Tashkent Headquarter) ташкил этилади.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, "яшил" ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.