Самарқандда Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади

Форум доирасида қатор келишувлар имзоланиши ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. 1-2 июнь кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Тадбир икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда сармоя ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.

“Форумда 1500 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, икки мамлакат ишбилармон доиралари, ҳукуматлар, вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек, фан ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этади”, — дейилади хабарда.

Форум доирасида қатор келишувлар имзоланиши ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган.
Хабарга кўра, форум Ўзбекистон ҳудудлари ва Хитой провинциялари ўртасидаги ҳар томонлама шерикликни мустаҳкамлашда муҳим қадам.
Остонада Марказий Осиё ва Хитой транспорт вазирлари учрашди