Ўзбекистон ва ЕОИИ

Россия ва ЕОИИ миллий валюталардаги битимлар улушини рекорд даражага етказди

Дмитрий Вольвач: рекорд кўрсаткич Россиянинг ЕОИИ ва МДҲ мамлакатлари билан савдо суръати ўртача 7 фоизга ошгани туфайли содир бўлди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ўртасидаги миллий валюталардаги битимлар улуши рекорд даражадаги 93 фоизга етди. Бу ҳақда иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач "Россия - Ислом дунёси" форуми доирасида маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, бу Россия Федерациясининг ЕОИИ ва МДҲ мамлакатлари билан савдо суръати ўртача 7 фоизга ошгани туфайли содир бўлди.
"Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини у ёки бу валютага ўтишга сунъий равишда мажбурлаш мумкин эмас, яъни миллий валюталар талабга эга, бизнинг савдо айланмамизга яхши хизмат қилади”, — деди Дмитрий Вольвач.
Яна бир муҳим ютуқ Россия рубли билан ҳамкор давлатларнинг миллий валюта жуфтликларига бўлган талабнинг ошиши бўлди. Бу кейинги ўсиш учун яхши замин.
Унинг қайд этишича, барча мамлакатлар яхши суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бу эса ягона иқтисодий маконни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва Евроосиё марказида тўсиқсиз товарлар ва хизматлар бозори сифатида ташқи ҳамкорларни жалб қилади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК вазири ЕОИИ ва БРИКС ўртасида тизимли мулоқот ўрнатишни таклиф қилди