Идрок ва тасаввур: Тошкентда "Санъатни англаш санъати" кўргазмаси очилди

Кўргазманинг марказий ғояси — "Учинчи Ренессанс". Яъни, санъат, технология ва инсоннинг уйғунлиги орқали замонавий дунё муаммоларига ечим излаш.
Sputnik
Тошкентда Халқаро музейлар кунига бағишлаб ташкил этилган “Санъатни англаш санъати” кўргазмаси бешинчи бор ўтказилмоқда. Бу галги тадбир нафақат маҳаллий, балки халқаро рассомларни ҳам бирлаштирди.
Кўргазмада Тожикистон ва Қирғизистондан келган рассомлар ҳам ўз асарлари билан иштирок этмоқда. Турли услуб, техника ва жанрдаги асарлар, реализмдан тортиб абстракциягача, кўргазмага ташриф буюрувчиларни бетакрор бадиий сафарга бошлайди.
1 / 18

Кўргазма афишаси

2 / 18

Эраж Олимов (Тожикистон) Фалак, Мато, мойбўёқ / 2025 йил.

3 / 18

Кўргазма меҳмони

4 / 18

Миржалол Холиқов (Ўзбекистон) Ов, Мато, мойбўёқ, акрил / 2024 йил.

5 / 18

Алмаз Шаршекеев (Қирғизистон) Орқага, Мато, мойбўёқ / 2021 йил.

6 / 18

Нуриддин Исаев (Ўзбекистон) Эҳтирос асири, Мато, мойбўёқ / 2025 йил.

7 / 18

Тимур Рахметов (Ўзбекистон) Нур томон ҳаракат, Мато, мойбўёқ / 2025 йил.

8 / 18

Аҳмад Исоев (Ўзбекистон) Остона, Мато, мойбўёқ /
2025 йил.

9 / 18

Ғиёсиддин Болтаев (Ўзбекистон) Оқшом. Ёмғирдан сўнг, Мато, мойбўёқ / 2025 йил.

10 / 18

Бобур Ваҳабжонов (Ўзбекистон) Абадийлик маҳкамаси олдида, Мато, мойбўёқ, акрил /2025 йил.

11 / 18

Кўргазма меҳмонлари

12 / 18

Зилола Қодирова (Ўзбекистон) Шарқ, Мато, мойбўёқ / 2025 йил

13 / 18

Эраж Олимов (Тожикистон) Шаҳар узра тўлин ой, Мато, мойбўёқ / 2025 йил.

14 / 18

Ғиёсиддин Болтаев (Ўзбекистон) Деградация / 2025 йил

15 / 18

Кўргазма интерьери

16 / 18

Миржалол Холиқов (Ўзбекистон) Туйғулар / Мато, мойбўёқ акрил / 2024 йил.

17 / 18

Аҳмад Исоев (Ўзбекистон) Баҳор шамолининг акс-садоси, Мато, мойбўёқ / 2025 йил.

18 / 18

Кўргазмага ташриф буюрган мактаб ўқувчилари.

Шундай қилиб, кўргазмада 16 нафар ёш ва тажрибали рассомлар қатнашмоқда. Улар орасида Жасвант Анназаров, Нуриддин Исаев, Эрач Олимов, Лутфулло Қодиров, Зуҳриддин Қиёмов ва бошқалар бор. Ҳар бир ижодкор ўз асари орқали инсон ва жамият, идрок ва тасаввур, санъат ва замон муносабатларини тадқиқ этади.
Кўргазмада "Санъатни англаш санъати" ёзуви туширилган махсус блокнотлар орқали ҳар бир ташриф буюрувчи ўз таассуротларини баён этиши мумкин. Бу ёндашув томошабинни пассив кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчига айлантиради. Муаллифлар ва аудитория ўртасидаги мулоқот ижодий жараённи янги босқичга кўтаради.
Кўргазманинг марказий ғояси — "Учинчи Ренессанс". Яъни, санъат, технология ва инсоннинг уйғунлиги орқали замонавий дунё муаммоларига ечим излаш. Кўргазмада маданий мерос ва барқарор ривожланиш, инсон ва табиат муносабатлари алоҳида ўрин олган.
Кўргазмадаги эътиборга молик иштирокчилардан бири — Лутфулло Қодиров. Қўллари бўлмаганига қарамасдан, у оёқлари билан сурат чизади ва ўз асарлари орқали томошабинни ҳайратга солади.
Тадбир доирасида перформанслар ва маҳорат дарслари ташкил этилади. Шулардан бири — Ўзбекистон халқ рассоми Жасвант Анназаров томонидан намоён этиладиган ижодий жараён.
Лойиҳанинг бош ғоявий раҳбари Манушак Арушанова “санъат учун санъат” шиори асосида бадиий концепцияни шакллантирди. Унинг таъкидлашича, фақат идрок орқалигина чинакам ижод вужудга келади.