Ўзбекистон ва Венгрия янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди

Шавкат Мирзиёевнинг Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди, дея хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Будапештга расмий ташрифи Венгриянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувдан бошланди.
Венгрия томонидан “OTP Bank”, “BDPST Group”, “4iG”, “Indotek”, “MVM”, “Duna Group”, “MOL Group”, “H2O Consortium”, “Inpark”, “Wizz Air” ва бошқа кўплаб компанияларнинг топ-менежерлари ва таъсисчилари иштирок этди.
Программа официального визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Будапешт началась со встречи с главами крупнейших компаний и банков Венгрии.
“Учрашувда транспорт ва йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказлари ва коммунал тармоқларни барпо этиш, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Мирзиёев бундай учрашувларни мунтазам ўтказиб боришни таклиф этди.
Программа официального визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Будапешт началась со встречи с главами крупнейших компаний и банков Венгрии.
“Биз мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни ривожлантириш учун барча шароитларни яратамиз”, — деди президенти.
Давлат раҳбари ўз нутқида расмий ташриф Венгрия ишбилармонлари билан учрашувдан бошланаётгани рамзий маънога эга эканини айтди.
Венгриянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари жадал ўсиб бораётгани қайд этилди. Масалан, “OTP Bank” Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бирини сотиб олиб, мамлакат молия бозорида барқарор ўрин эгаллади.
Компаниянинг автокредитлашни ривожлантириш учун қўшма компания ташкил этиш, бизнесни молиялаштириш дастурини йўлга қўйиш, йирик паррандачилик кластерини қуриш бўйича янги режалари қўллаб-қувватланди.
Саноат кооперациясини кенгайтириш ва илғор технологиялар трансферини рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилоятида Европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудни бошқариш Венгриянинг “Inpark” операторига берилади.
Иқтисодий шерикликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон президенти қатор устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Қўшма лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва тайёр маҳсулотларни учинчи мамлакатларнинг истиқболли бозорларига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.
Транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш, хусусан, юк ташишни кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари Венгрия компанияларининг қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишини юксак баҳолади. Ўз навбатида, бизнес вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф ва режаларини билдирди.
Тадбир якунида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар алмашиш маросими бўлиб ўтди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи бошланди