Ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги натижалари маълум қилинди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 20 та медалга эга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Сингапур, Қатар ва Тошкентда бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Сингапурда 16-18 май кунлари бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Беллашувлар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза жами 20 та медални қўлга киритди.
В Сингапуре прошёл чемпионат Азии по художественной гимнастике среди молодёжи и взрослых.
Шунингдек, Қатарда стол тенниси бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Марҳабо Магдиева ҳамда Асел Эркебаева иштирок этишди. Жуфтлик дастурида қатнашган спортчилар илк босқичда ҳиндистонлик рақибларига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди ва мусобақадаги иштирокларини якунлашди.
В Ташкенте прошёл I Открытый чемпионат Центральной Азии по синхронному плаванию "Suv Parisi" ("Русалка").
Тошкентда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” I Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди. 6 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги беллашувлар U12, U15 ва катталар ўртасидаги ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этишди.