Самарқанддаги нон фестивали қандай ўтмоқда?

Фестивалда энг яхши новвой 50 миллион сўмгача пул мукофоти билан тақдирланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Самарқандда илк бор нон фестивали бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бу еда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан, шунингдек, республиканинг турли ҳудудларидан келган новвойлар томонидан 22 та тандир ўрнатилган. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар нонлар қандай фарқ қилишини ва қандай ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги ҳақида билиб олишмоқда.
В Самарканде впервые проходит фестиваль хлеба
Шу жойнинг ўзида анъанавий тандирларда нон пишириш бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
Тадбир якунида ташкилотчилар энг яхши новвойларни танлаб, 50 миллион сўмгача пул мукофотлари билан тақдирлайди.
В Самарканде впервые проходит фестиваль хлеба
Самарқанддаги нон фестивалида Хоразм вилоятининг нон маҳсулотлари: юпқа, қатламли, гўштли, помидорли, шунингдек, миниатюрали кулча кўргазмаси алоҳида ажралиб туради.
Фестиваль 18 майга қадар давом этади.