ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операциянинг зарур натижалари қаторида рус тилини она тили, Россияни эса ўз ватани деб биладиганлар яшайдиган ҳудудларда аҳоли манфаатларини таъминлашни қайд этди. Бу ҳақда у “Россия” телеканалида тақдим этилган “Россия. Кремль. Путин. 25 йил” номли ҳужжатли фильмида айтиб ўтди.
Путиннинг қайд этишича, Россияга зарур бўлган маҳсус ҳарбий операциянинг натижаси инқирозга сабаб бўлган сабабларни бартараф этиш, узоқ муддатли тинчлик учун шароит яратиш ва Россия Федерацияси хавфсизлигини таъминлашдир.
“Биз доимо гаплашадиган ҳудудларда халқимиз манфаатларини таъминлаш, бу ерда рус тилини ўз она тили деб биладиган ва Россияни ўз ватани деб биладиган одамлар яшайди”, — дея давом этди Путин.