ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Минскда 20 май куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“20 май куни Минскдаги МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органларидаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда доимий вакиллар Беларусда XXXI Минск халқаро “Лістапад” кинофестивали ва бошқа муҳим маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгашнинг 2019-2024 йиллардаги фаолиятини кўриб чиқади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши аъзолари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилади. Учрашув 5 июнь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.