ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Тошкент ботаника боғида илк бор “Формула 2025” илмий-оммабоп фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Фестиваль Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки кўмагида Фанлар академияси томонидан ташкил этилди. Унда мактаб ўқувчилари, талабалар, ёшлар ва олимлар иштирок этмоқда.
В Ташкентском ботаническом саду впервые проходит научный фестиваль "Формула 2025"
© Sputnik
Фестивалдан асосий мақсад ёшлар ўртасида илм-фанни оммалаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятига қизиқишни уйғотиш ва илмий билимларнинг жамият тараққиётидаги ўрнини кўрсатишдан иборат.
“Формула 2025” Ўзбекистонда олимлар, ихтирочилар, ўқитувчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари, илм-фан ва келажакка бефарқ бўлмаган барчани бирлаштирадиган биринчи кенг кўламли ҳамда академик ҳамжамият ва кенг жамоатчилик ўртасидаги ўзаро мулоқот платформаси ҳисобланади.
В Ташкентском ботаническом саду впервые проходит научный фестиваль "Формула 2025"
© Sputnik
Фестиваль кун тартибидан:
турли йўналишда кўзга кўринган йирик олимлар иштирокидаги оммавий мини маърузаларни ўзи ичига олган #ScienceTalks;
Фанлар академияси олимларининг илмий изланишларини акс эттирган интерактив илмий стендлар ва кўргазмалар;
кичик лаборатория шароитида турли экспрементларни ўтказиб кўриш имконини берувчи “Тажрибалар билан ёрқин болалар майдони”;
турли совринли викториналар ва маҳорат дарслари;
Техноплов ва Батарейка.уз лойиҳалари асосчилари билан учрашувлар;
“Бир Кун” подкасти иштирокида #SheScience panel муҳокамаси;
#ComedyScienceBattle доирасидаги илмий ҳазиллар;
Фанлар академияси олимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини;
ёрқин мусиқий чиқишлар ўрин олган.