ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Акбар Жўраев 3 та олтин медалини қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳслар спортчиларнинг бенефисига айланди.
Олимпиада чемпиони ва совриндори Акбар Жўраев яна бир бор юксак маҳорат кўрсатиб, барча йўналишда энг катта кўрсаткичларни қайд этди (183, 223 ва 406 кг) ва 3 та олтин медални қўлга киритди.
Ушбу дастурда Жўраевдан кейинги натижани кўрсатган бошқа бир вакил Шарофиддин Амриддинов (181, 214 ва 295 кг) эса 3 та кумуш медал билан тақдирланди.
Акбар Джураев абсолютный чемпион Азии! На счету Амриддинова 3 серебра
© НОК
Шунингдек, Осиё чемпионатида аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова даст кўтаришда 108 кг натижа қайд этиб, бронза медалга сазовор бўлди.
Жабборовага силтаб кўтариш ва умумий ҳисобда бироз омад етишмади, у якунда саккизинчи поғонадан жой олди. Шунингдек, ушбу вазнда қатнашган Нигора Сувонова олтинчи натижани қайд этди.
Турсуной Жабборова - призёр чемпионата Азии
© НОК
Ушбу натижадан кейин терма жамо ҳисобидаги медаллар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага етди. Спортчилар умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилишди.