Тошкент Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеясига мезбонлик қилади

Ўзбекистон илк бор ООК Бош Ассамблеясини қабул қилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси 2026 йил Тошкентда ўтказилади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) 45-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда маълум қилишича, Ўзбекистон илк бор ООК Бош Ассамблеясини қабул қилади.
46-я Генеральная Ассамблея Олимпийского совета Азии (ОСА) пройдёт в 2026 году в городе Ташкент.
“ООК Бош директори Ҳусайн Ал Мусалламнинг Бош Ассамблеяни 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Бу юртимизда спорт ва Олимпия ҳаракатига бўлган юқори эътибор ва халқаро майдондаги нуфузини яна бир бор тасдиқлайди”, — дейилади хабарда.
Бош Ассамблея — Осиё Олимпия Кенгашининг энг юқори бошқарув органи бўлиб, унда 45 та мамлакатдан Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари иштирок этади. Улар Осиё спортига оид муҳим қарорлар, қитъадаги спорт сиёсати ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилишади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент ООКнинг Ижроия қўмитаси йиғилишига муваффақиятли мезбонлик қилган эди.