Энергетика ҳафталиги: “Ўзбекнефтгаз” ва “КазМунайГаз” ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Тошкентда “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги” ўз ишини бошлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Тошкентда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “КазМунайГаз” АЖ ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди, дея хабар берди жамият матбуот хизмати.
Тошкентда “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги” ўз ишини бошлади. Унинг доирасида “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025” 27-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Қайд этилишича, тадбирда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дастлабки ҳужжат имзоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ва “КазМунайГаз” АЖ раҳбари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда газни қайта ишлаш, углеводородларни қазиб олиш ва янги ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ҳамкорлик лойиҳалар географиясини кенгайтириш, ресурс базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳар икки компаниянинг ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
“Учрашув якунида томонлар компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "Йўл харитаси"ни имзолашди”, — дейилади хабарда.
Sputnik Ўзбекистон мухбирининг хабар қилишича, Ўзбекистон энергетика ҳафталиги 13 - 15 май кунлари бўлиб ўтади. У бир қатор йирик тадбирларни ўз ичига олган.
В Ташкенте стартовала 27-я международная выставка ”Нефть и газ Узбекистана — OGU 2025"
“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025” 27-халқаро кўргазма ва конференцияси;
“Энергетика, энергия тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2025” 18-халқаро кўргазмаси;
“Марказий Осиёнинг яшил ва энергия тежовчи технологиялари - GETCA” ихтисослаштирилган бўлими 5-халқаро энергетика конференцияси;
халқаро ҳамкорлар билан G2B ва B2B учрашувлар.
Кўргазмада 34 та давлат, жумладан, Россия ва Ўзбекистондан 465 та компания иштирок этмоқда. Россиядан 28 та компания, жумладан, “Росатом”, “Газпром”, “Северосталь”, “Татнефть” ва бошқалар иштирок этмоқда. Бошқирдистон Республикасининг коллектив стендида 6 та компания хизматлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, Пермь ўлкаси, Карелия ва Москва вилоятининг жамоавий стендлари ҳам бор.
Ўзбекистонни 27 та ишлаб чиқарувчи ва 10 ихтисослашган корхона иштирокида нефть-газ компанияси стенди намойиш этмоқда. Дастур кўргазмалар, форумлар, панел ва техник сессияларни ўз ичига олади. Асосий эътибор барқарор ривожланиш, яшил энергия ва саноатни модернизация қилиш масалаларига қаратилган.
Ўзбекистонда қанча кўмир, нефть ва газ ишлаб чиқарилди?