Ўзбекистонлик шпагачи Богота Гран-присида бронза медалига сазовор бўлди

Вадим Анохин мусобақани учинчи ўрин билан якунлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонлик шпагачи Вадим Анохин Богота Гран-присида бронза медалига сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Колумбиянинг Богота шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вадим Анохин бронза медалини қўлга киритди.
У саралаш босқичида Исроил, Гонконг, Италия, Чехия вакилларини мағлубиятга учратишга эришди.
Бироқ ярим финалда қозоғистонлик Руслан Курбановга 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани учинчи ўрин билан якунлади.
Натижалар:
1.
Акира Комата (Япония);
2.
Руслан Курбанов (Қозоғистон);
3.
Вадим Анохин (Ўзбекистон);
4.
Луиджи Мидельтон (Франция).
Осиё чемпионати: ўзбекистонлик байдарка ва каноэчилар қандай натижа қайд этишди?