ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 14 май соат 11:00 да "ЕОИИ давлатларининг биохавфсизлиги" мавзусида Москва – Минск – Остона – Бишкек – Ереван – Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Тадбир Россия Таълим академияси президенти ўринбосари Геннадий Онищенко иштирокида ўтказилади.
Қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Совуқ ва об-ҳаво ўзгаришлари саломатлик ва касаллик даражасига қандай таъсир қилади?
Яқин йилларда ЕОИИ мамлакатлари учун биохавфсизлик соҳасидаги қандай янги чақириқлар асосий бўлиши мумкин?
ЕОИИ мамлакатларида метапневмовирус инфекцияси билан боғлиқ вазият қандай?
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.