Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилиши мумкин

Мустақиллик майдони кўчасида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносини маданий мерос объектлар рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкентда жойлашган Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида назарда тутилган.
Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.
Унга кўра, 1962-1964 йиллардаги Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини ҳам рўйхатга киритиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда. Улар орасида масжидлар, музейлар ва турар жой бинолари ҳам бор.