Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

"Буюк кун" — Трамп Путининг музокаралар ўтказиш бўйича таклифига изоҳ берди

Трамп: бунга ишонч ҳосил қилиш учун ҳар икки томон билан ишлашда давом этаман.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар таклифи Москва ва Киев учун буюк кунни белгилаб бериши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Россия ва Украина учун буюк кун! Ўйлаб кўринг, бу чексиз "қон тўкиш" ниҳоясига етар экан, юз минглаб одамларнинг ҳаёти сақланиб қолади. Бу бутунлай янги ва анча яхши дунё бўлади. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун ҳар икки томон билан ишлашда давом этаман. Ўз навбатида, АҚШ тикланиш ва савдога эътибор қаратмоқчи. Катта ҳафта келмоқда!" — деди АҚШ етакчиси.
Владимир Путин Киевга музокараларни қайта бошлашни таклиф қилди