Осиё чемпионати: ўзбекистонлик байдарка ва каноэчилар қандай натижа қайд этишди?

Хитойда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонлик байдарка ва каноэчилар Осиё чемпионатида олтита медални қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Наньчан шаҳрида 8-10 май кунлари байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ғолиблар:
Кумуш медаль: С2 1000 метр: Муҳаммадали Мирисманов, Диёрбек Маматқулов, С1 500 метр: Муҳаммадали Мирисманов, К1 500 метр: Арина Танатмишева.
Бронза медаль: С2 500 метр: Камолиддин Раҳматуллаев, Азимжон Сотиболдиев, К1 1000 метр: Олександр Зарубин, С2х 500 метр (микс): Камолиддин Раҳматуллаев, Зарина Рустамова.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Маълумот учун, каноэда эшкак эшиш бўйича қитъа чемпионатида 20 давлатдан 200 нафардан ортиқ спортчи К-1, К-2, К-4, C-1, C-2 ва аралаш йўналишларда 200, 500 ва 1000 метр масофага совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мусобақада Ўзбекистондан 16 нафар спортчи иштирок этди. Осиё чемпионатида Исмоил Эгамбердиев ҳакамлар сафидан жой олди.