Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги

Ҳарбий самолётда парвоз: Мирзиёев 115 ёшли фахрийнинг орзусини рўёбга чиқарди

Рўзибой Сатторов ҳарбий самолётда парвоз қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 115 ёшли фахрийнинг асрий орзуси ушалиши учун ҳарбий самолёт ажратди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Аввалроқ вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги раҳбарлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 115 ёшни қаршилаган қашқадарёлик фахрий отахон Рўзибой Сатторов хонадонига ташриф буюган эди. Унда Ўзбекистон президентининг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди ва пул мукофоти топширилди.
Мирзиёев исполнил вековую мечту 115-летнего ветерана
Суҳбат чоғида Рўзибой бобо самолётда парвоз қилиш бир умрлик орзуси эканлигини айтган.
Мирзиёев исполнил вековую мечту 115-летнего ветерана

“Давлатимиз раҳбари отахоннинг ушбу орзуси ушалиши учун алоҳида ҳарбий самолёт ажратиб, Рўзибой бобога осмон узра парвоз қилиш имконини яратиб берди. Бу қисқа, аммо жуда мазмунли парвоз отахон ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларидан бирига айланди”, — дейилади хабарда.

Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
Қашқадарёлик 115 ёшли уруш қатнашчиси ўн минг доллар миқдорида пул мукофоти олди