TOШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов Москвада бўлиб ўтган учрашувда 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзолади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Бугун, 10 май куни Белоусов ва Холмуҳамедов икки томонлама учрашув ўтказди.
Минобороны России и Узбекистана подписали план стратегического партнерства
© Министерство обороны России
“Музокаралар якунида томонлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзоладилар”, - дейилади хабарда.
“Биз Улуғ Ватан урушидаги Ғалаба учун Ўзбекистон ССР қанча тўлаганини ҳеч қачон унутмаймиз. Албатта, ўзбек ҳарбийларининг Қизил майдондаги парадда иштирок этиши чуқур мантиққа тўғри келади”, - деди Россия мудофаа вазири учрашув чоғида.
Ўз навбатида Шуҳрат Холмуҳамедов россиялик ҳамкасбига Москвадаги ҳарбий парадда қатнашган Ўзбекистон ҳарбий контингентини тайёрлаш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Унинг қўшимча қилишича, икки мамлакат ўз тарихини унутмаслиги керак, “чунки тарихсиз келажак бўлмайди”.