TOШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 9 май куни Москва шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутладилар.
Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан Россия президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолишга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.
Иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқаларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Гуманитар алмашинувлар, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларида самарали бўлаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Рабочий визит президента Узбекистана в Москву завершился.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тадбирлар якунлангач, Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди. “Внуково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия расмийлари кузатиб қўйди.