Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги

Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни қандай нишонланди — фото

Ўзбекистон пойтахтининг 5 мингдан ортиқ аҳолиси ва меҳмонлари ўз қаҳрамон аждодлари хотирасига ҳурмат бажо келтириш, байрам тадбирларида иштирок этиш учун йиғилди.
Sputnik
1 / 16
2 / 16
3 / 16
4 / 16
5 / 16
6 / 16
7 / 16
8 / 16
9 / 16
10 / 16
11 / 16
12 / 16
13 / 16
14 / 16
15 / 16
16 / 16
Хотира ва қадрлаш кунида Тошкентдаги “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида тантанали равишда гулчамбар ва гуллар қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унда Россия Федерацияси элчиси Олег Мальгинов, турли мамлакатлар дипломатик миссиялари раҳбарлари, ҳарбий атташелар, дипломатик корпус, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, маданият марказлари, Россотрудничество, ёшлар ва фахрийлар ташкилотлари вакиллари, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Олег Мальгинов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда умумий тарих ва хотира икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга ёрдам беришини алоҳида таъкидлади.
“Бу ерда хотира нафақат асраб-авайланаётгани, балки янги авлодларга авайлаб етказилаётгани учун Шавкат Мирзиёевдан, барча ўзбекистонликлардан миннатдормиз”, — деди у.
Бу ерда “Ўлмас полк” марши ҳам бўлиб ўтди. Акцияда кўнгиллилар, фаоллар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этди.
Бугунги куннинг ёрқин тасвирларини Sputnik Ўзбекистон фототасмасида кўринг.