Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда санитария-эпидемиологик вазият барқарор деб тан олинди

ЕОИИ: биргаликда олиб борилган чора-тадбирлар туфайли минтақада санитария-эпидемиология ҳолати барқарор ва назорат остида қолмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Бош санитария шифокорлари кенгаши минтақадаги санитария-эпидемиологик вазиятни барқарор деб тан олди. Бу ҳақда РИА Новости Роспотребнадзор матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Ўзбекистонлик мутахассислар иштирокида ЕОИИга аъзо давлатлар аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги бўйича ваколатли органлар раҳбарлари кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий эпидемиологик вазият муҳокама қилинди.
“Иштирокчилар мамлакатлардаги мавжуд эпидемик вазият ва биологик хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилишди. Евроосиё маконида инфекцияларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги ишларнинг муҳимлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, биргаликда олиб борилган чора-тадбирлар туфайли минтақада санитария-эпидемиология ҳолати барқарор ва назорат остида қолмоқда.