Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи дастури маълум бўлди

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

"Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади", — дейилади хабарда.

Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
Ўзбекистоннинг парад бўлинмаси 9 май куни Қизил майдон бўйлаб ўтади