ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва Ўзбекистонга сариёғ экспортини оширди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Миллий статистика қўмитасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон январь-февраль ойларида 3,67 миллион долларлик 581 тонна сариёғ экспорт қилган.
Маҳсулотнинг асосий қисми ЕОИИ мамлакатларига етказиб берилди:
500 тоннаси Россияга (3,2 миллион доллар);
71,8 тоннаси Қозоғистонга (432 минг доллар).
“Бундан ташқари, Қирғизистон сариёғи Ўзбекистон (22,4 минг долларга 9,4 тонна) ва АҚШга (2,1 минг долларга 200 килограмм) ҳам экспорт қилинган”, — дейилган хабарда.
Айтилишича, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан сариёғ экспорти ҳажми 16,3 баробар ошди.
Маълумот учун, Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 125,2 тонна сариёғ ишлаб чиқарилган.