Ўзбекистон ва озарбайжонлик олимлар ноанъанавий экинлар устида тажриба ўтказмоқчи

Ўзбекистон ва озарбайжонлик олимлар сабзавотчилик йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон ва озарбайжонлик олимлар сабзавотчилик йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди, дея хабар берди Қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар миллий маркази.
Қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги делегация Озарбайжонда хизмат сафарида бўлди.
Ученые Узбекистана и Азербайджана налаживают сотрудничество в области овощеводства
Ташриф доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва янги илмий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“Сафарнинг муҳим натижаларидан бири сифатида Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Озарбайжон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
Олимлар ва мутахассислар иштирокида қуйидагилар амалга оширилади:
селекция ва уруғчилик ишларини ривожлантириш;
ноанъанавий экинлар устида биргаликда тажриба ўтказиш;
фитосанитария таҳлиллар олиб бориш;
ресурс ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида ёш олимлар учун малака ошириш дастурлари, илмий тадбирлар ташкил этиш ва қўшма тадқиқот натижаларини халқаро журналларда чоп этиш режалаштирилган.
Ученые Узбекистана и Азербайджана налаживают сотрудничество в области овощеводства
Музокаралар якунида амалий “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, илк қўшма тажриба ишларини шу йилнинг иккинчи ярмида бошлашга келишиб олинди.