ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин унинг ишида "иш кўлами ортиб кетиши" ва яқинлари билан мулоқот қилишга вақт кам қолиши билан боғлиқ салбий томонлари борлигини тан олди, аммо бунинг ўрнини босадиган нарсалар бор.
"Бундай кундалик муаммолар билан боғлиқ баъзи салбий томонлари бор, албатта, иш юки ёки ҳаттоки, иш кўлами ортиб кетиши сабабли, яқинларга кам вақт ажратиш. Аммо буларнинг барчасини қоплайдиган нарсалар бор”, — деди Путин Саида Медведева ва Павел Зарубиннинг “Россия. Кремль. Путин. 25 йил.” ҳужжатли фильмида.
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, баъзида унинг иш куни тунда тугайди.
Владимир Путин ворис ҳақида гапирар экан, Россияда россияликларнинг ишончини қозонадиган бир нечта одам пайдо бўлиши керак, шунда халқ танловга эга бўлади, деб айтди.
“Халқ ишончига эга бўлмаган одамнинг жиддий иш қилиш имконияти бўлмаса керак, бу мутлақо принципиал масала. Шунинг учун, мен бу ҳақда ўйлаганимда (ворис масаласи – таҳр.) ва бу ҳақда доимо ўйлайман, албатта, мамлакат фуқароларининг бу ишончини қозона оладиган одам, яхшиси бир неча киши пайдо бўлиши керак, деб ўйлайман”, — деди Путин.
Унинг қсўзларига кўра, янги ҳудудларга эга бўлган Россия аҳолиси ҳали ҳисоблаб чиқилмаган, ҳозир бу тахминан 150 миллион киши.
Давлат раҳбари мамлакат салоҳияти демографияда эканлигини ва “мамлакат келажаги шунга боғлиқ” эканини айтди. Бундан ташқари, Путин 150 миллион киши Россия учун етарли бўлмаган кўрсаткич эканлигини қайд этди.