ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия ва Украина ўртасида муросага эришиш муқаррар, бу вақт масаласи, деди Россия президенти Владимир Путин "России 1" журналисти Павел Зарубинга.
"Менимча, биз ҳозир бошдан кечираётган барча фожиаларга қарамай, бу муқаррар... Бу вақт масаласи", — дейди Россия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, Махсус ҳарбий операция даврида Россия ядро қуролидан фойдаланишга ҳожат йўқ эди, у бунга талаб бўлмаслигига умид билдирди.
Шунингдек, Москва операцияни керакли натижа билан мантиқий хулосага келтириш учун етарли куч ва ресурсларга эга эканлиги айтилди.