Тошкентдаги "Туркий дунё аёл рассомлари" кўргазмасида қандай асарлар намойиш этилмоқда?

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Турк дунёси рассомлари аёллари” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
Кўргазма асосий мақсади — туркий мамлакатлар аёл рассомларини бирлаштириш, ҳунармандчилик орқали умумий маданий илдизларни намоён этиш.
Аёллар асрлар давомида гилам тўқиш, каштачилик ва намат босиш каби ҳунарлари орқали нафақат эстетик, балки маънавий қадриятларни авлоддан авлодга етказиб келган.
Сайёр кўргазма сифатида ташкил этилган мазкур лойиҳа илк марта 2024 йилда Бишкек шаҳрида муваффақиятли ўтказилган эди. Бу галги экспозицияда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистондан келган аёл ҳунармандларнинг ноёб асарлари жамланган.
Кўргазмада анъанавий ва замонавий санъат услублари уйғунлашган. Асарлар туркий халқларнинг маданий хотираси ва умуминсоний қадриятларини ифода этади. Кўргазмага бағишланган махсус каталог ҳам нашр этилган.
1 / 18
2 / 18
3 / 18
4 / 18
5 / 18
6 / 18
7 / 18
8 / 18
9 / 18
10 / 18
11 / 18
12 / 18
13 / 18
14 / 18
15 / 18
16 / 18
17 / 18
18 / 18