Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Курск вилояти аҳолисига энг катта шафқатсизликни ёлланма аскарлар кўрсатишди — Алаудинов

Алаудинов: Курск вилоятидаги ёлланма аскарлар болаларни ҳам аяшмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Курск вилояти аҳолисига энг катта шафқатсизликни чет эллик ёлланма аскарлар кўрсатишди, улар ҳатто болаларни ҳам аямаган. Бу ҳақда “Ахмат” махсус кучлари қўмондони, Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Апти Алаудинов РИА Новостига маълум қилди.
“Ёлланма аскарлар тинч аҳолимизга нисбатан энг катта шафқатсизликни кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, бизнинг Курск вилояти ҳудудини Украина қўшинлари эгаллаб олишда, ўзини жуда шафқатсиз тутган хорижликлар энг кўп ажралиб туришган: улар тинч аҳолини, аёлларни, болаларни, эркакларни, бувиларни, боболарни ўлдиришди – улар максимал даражада россияликларни ўлдиришга ҳаракат қилишди”, — деди агентлик манбаси.
Украина Қуролли Кучларининг айрим ҳарбийлари ҳатто тинч аҳолини орқадан ёлланма аскарлар келаётгани ва улар ўзларини қутқаришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирган, дея қўшимча қилди Алаудинов.
Курск вилояти ва Россиянинг бошқа чегарадош вилоятларида украинлик жангарилар ва ёлланма жангарилар томонидан содир этилган жиноятлар Тергов қўмитасининг ҳарбий тергов органлари томонидан ҳужжатлаштирилиб, тергов қилинмоқда.
Президент Владимир Путин Киев режимининг барча жиноятлари ҳужжатлаштирилиши, жиноятчилар топилиб, жазоланиши кераклигини таъкидлаган.