Матбуот маркази

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар қандай ривожланмоқда?

Биз Иттифоқимиз ҳудудида қандай илғор саноат маҳсулотлари шаклланаётганини кўриб турибмиз, деди Чекушов.
Sputnik
Бу йил “Иннопром” кўргазмасида нафақат Россия ва Ўзбекистон саноати, балки ЕОИИ мамлакатлари стендлари ҳам намойиш этилди. Улар орасида Қирғизистон ва Беларусь Республикаси ҳам бор, деб таъкидлади Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири ўринбосари Роман Чекушов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида.
“Биринчи муҳим воқеа — Тошкентдаги Халқаро катта саноат ҳафталигидир, бу йил у бешинчи юбилей кўргазмаси ҳисобланади. Бу фақатгина саноатнинг энг яхши ютуқлари намойиш этиладиган кўргазма эмас. Жорий йилда Россия ва Ўзбекистон саноати билан бирга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар, жумладан, Қирғизистон ва Беларусь Республикаси ҳам ўз стендлари билан иштирок этмоқда. Биз Иттифоқимиз ҳудудида қандай илғор саноат маҳсулотлари шаклланаётганини кўриб турибмиз”, - деди Чекушов.
Таъкидланишича, Россия товарларини Ўзбекистонга ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Россияга етказиб бериш муҳокама қилинди.
“Бугун биз логистика имкониятлари билан ҳам танишдик ва савдо операцияларини ривожлантириш режаларини муҳокама қилдик. Албатта, бизнинг вазирлигимиз, Россия экспортчилари ва саноатчилари учун саноат ҳамда технологиявий кооперация масалалари доим диққат марказида бўлиб қолади”, - деди вазир ўринбосари.
Батафсил видеода кўринг.