Матбуот маркази

Россия Федерацияси Мордовия Республикаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистонда Мордовия фармацевтика маҳсулотлари пайдо бўлиши мумкин.
Sputnik
Россия Федерацияси Мордовия Республикаси иқтисодиёт, савдо ва тадбиркорлик вазири Иван Горин Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этган корхоналар ҳақида гапирди.
Таъкидланишича, Мордовия фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистонда илгари суриш ва тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
“Гап нафақат дори муқобилларини, балки янги авлод дори воситаларини - қандли диабетни даволаш, вазн камайтириш, шунингдек, турли тоифадаги антибиотикларни Ўзбекистон бозорига олиб кириш ҳақида бормоқда”, — деди вазир.
Қайд этилишича, миграция масаласида ҳамкорликка доир учрашув ҳам ўтказилди.
Батафсил видеода кўринг.