Май ойи бошланиши билан Ўзбекистон шаҳарларининг кўчалари ва майдонларида сув садоси эшитила бошлайди. 1 майдан бошлаб, мамлакат бўйлаб шаҳарларнинг асосий жойларида жойлашган фавворалар ишга туширилиб, гўзал манзара ҳамда салқинлик бағишлайди.
Фавворалар куз фасли охиригача ишлайди, шу давр мобайнида улар шаҳар кўчаларида юрган ҳар бир одамга завқ, хотиржамлик ва баҳор-ёз фасли муҳитини улашиб туради.