Матбуот маркази

Ленинград вилояти Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларини қандай ривожлантирмоқда?

"ИННОПРОМ. Марказий Осиё" форумининг барча кунлари давомида индивидуал шаклдаги учрашувлар ҳам ўтказилди.
Sputnik
Ленинград вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Ялов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида минтақа делегациясининг "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" форумидаги иштироки ҳақида сўзлаб берди.
Унга кўра, делегация таркибида 10 дан ортиқ компания иштирок этди. Улар қурилиш материаллари, ускуналар, электр жиҳозлари ва иссиқлик изоляцияси каби маҳсулотлари билан форумда ўз имкониятларини намойиш қилишди.
“Форумнинг барча кунлари давомида фақат кўргазма майдонидаги тадбирлар эмас, балки индивидуал шаклдаги учрашувлар ҳам ўтказилмоқда. Бундан ташқари, вилоят ҳокимликлари вакиллари билан қатор музокаралар ҳам ўтказдик”, — деди Дмитрий Ялов.
Батафсил видеода кўринг.