Матбуот маркази

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун дронлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради

Денис Гурков: айни пайтда Ўзбекистонда дронларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дронлар йиғиш бошланади, бу ҳақда Россиянинг Самара вилояти саноат ва савдо вазири Денис Гурков Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида маълум қилди.
"Бу ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради, жумладан, ўғитларни киритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда", — деди у.
Айни пайтда Ўзбекистонда дронларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Гурков, шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этаётган корхоналар ҳақида ҳам сўз юритди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг Самара вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда – йиллик ўсиш 50 фоиздан ошади.
“Рақамларда гапирадиган бўлсак: 2023 йилда товар айирбошлаш ҳажми қарийб 250 миллион долларни ташкил этган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 450 миллион доллардан ошиб кетди”, — деди у.
Вилоят Ўзбекистонга минерал ва синтетик мойлар, кимёвий моддалар, ўғитлар, машинасозлик маҳсулотлари етказиб беради.
Эслатиб ўтамиз, кўргазманинг асосий ялпи сессиясида Россиянинг "Транспорт будущего" компанияси бош директори Юрий Козаренко Ўзбекистонда шу йил охирида Россия компанияси билан қўшма дрон ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилишини маълум қилди. Унинг қайд этишича, дронлардан қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилади.
Матбуот маркази
Ўзбекистон Россиянинг Свердловск вилояти учун ишончли ҳамкор — губернатор ўринбосари