ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром. Мазказий Осиё” кўргазмасида Свердловск вилояти катта делегация билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Свердловск вилояти инвестиция ва ривожланиш вазири Вадим Третьяков Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентдаги “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасида ҳудудий Экспорт маркази кўмагида Свердловск вилояти корхоналари иштирок этмоқда.
Айтилишича, Свердловск инвестиция жалб этиш агентлиги 70 миллиард рублдан ортиқ қийматга эга бўлган ўнлаб лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда.
“Таъкидлаш жоизки, барча агентлик хизматлари инвесторларга бепул тақдим этилади”, — дея қўшимча қилди вазир.
Свердловск вилояти анъанавий равишда инвестицион жозибадор ҳудуд ҳисобланади. Бу Россиянинг энг йирик ҳудудларидан бири бўлиб, унинг жозибадорлиги кўп жиҳатдан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг мувозанатли тизимига боғлиқ.
“Инвестиция муҳитини ривожлантириш билан боғлиқ барча масалалар Свердловск вилояти губернаторининг вазифасини бажарувчи Денис Паслернинг доимий назоратида. Ҳудуд сиёсатининг асосий вазифаси — ҳар бир тадбиркорга, бизнес кўламига қарамасдан, эркин ривожланиш имкониятини таъминлаш, давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамнинг бутун спектридан фойдаланиш имконини беришдан иборат”, — деди у.
Бугунги кунда Свердловск вилоятида 300 тага яқин турли қўллаб-қувватлаш чора-тадбири амал қилмоқда. Улардан айримлари тор ихтисослашган бўлиб, тўғри фойдаланиш учун профессионал ёндашув талаб этилади. Айнан шу мақсадда ҳудудда махсус муассаса — Свердловск инвестиция жалб этиш агентлиги ташкил этилган бўлиб, у ерда малакали мутахассислар фаолият юритмоқда.
"Улар мақбул қўллаб-қувватлаш чораларини танлашади, ҳуқуқий ёрдам кўрсатишади, ер участкалари ва ҳамкор шерикларни танлашда ёрдам бераишади, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида ҳамроҳлик қилишади. Айни пайтда агентлик умумий қиймати 70 миллиард рублдан ортиқ бўлган ўнлаб инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда. Шуни таъкидлаш керакки, барча агентлик хизматлари инвесторларга бепул тақдим этилади. Ушбу воситалар ва ёндашувлар мажмуи ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги юқори даражада бўлишига замин яратади”, — дея қўшимча қилди Вадим Третьяков.
Қайд этилишича, бизнес учун таълим дастурлари, махсус курсларда, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш имкониятлари мавжуд. Бу йўналишда Свердловск вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази самарали фаолият юритмоқда, у корхоналарга ташқи бозорларга чиқиш, шериклар топиш ва экспорт салоҳиятини оширишда ёрдам бермоқда.
Хусусан, Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасида Свердловск вилояти катта делегация билан иштирок этмоқда ва кўргазмада иштирок этаётган айрим компаниялар айнан Экспорт маркази томонидан қўллаб-қувватланди.