Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков: агар керак бўлса, Россия КХДРга ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин

Дмитрий Песков: келишувга кўра томонлар, агар керак бўлса, бир-бирига зудлик билан ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Агар керак бўлса, Россия ҳам келишувга мувофиқ КХДРга ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Бизда амалдаги келишув бор ва бу келишувга кўра томонлар, агар керак бўлса, бир-бирига зудлик билан ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган”, — деди Кремль вакили.

Песковнинг сўзларига кўра, Курск вилоятини озод қилиш бўйича операцияда кореялик аскарларнинг иштироки бу келишув қанчалик самарали фаолият кўрсатаётганини намоён этди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин КХДР армиясига Курск вилоятини озод этишдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди